Қўй гўштининг фойдалари
????Қўй гўшти бошқа гўштлардан кўра тўйимли хусусиятга эга. Таркибидаги ёғи туфайли энергияга бой.
????100 гр қўзи гўштида 250 калория бор.
????Қўзи гўшти В12 витаминига бой. Бу витамин марказий асаб тизимини ҳимоя қилувчи, хотирани мустаҳкамловчи, қон ҳужайралари ишлаб чиқарилишига масъул бўладиган, терининг, тирноқларнинг ва сочларнинг соғлом бўлишини таъминлайдиган функциялари туфайли танамизда муҳим ўрин тутади.
????Ушбу гўштда карнозин ишлаб чиқариш учун зарур бўлган аминокислота, мушак фаолияти учун керак бўлган бета-аланин мавжуд. Чарчоқни камайтиради ва жисмоний машқлар самарадорлигини яхшилайди.
????Таркибидаги руҳ минерали инсон организмига фойдалидир. Цинк эса иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди ва ДНК синтези ҳамда оқсил ишлаб чиқаришда рол ўйнайди.
????Қўй гўшти эркакларда простата саломатлигига ва қарияларда суякларнинг минерал тузилишига ижобий таъсир кўрсатади.
????Аёлларда ёш катталигида кузатиладиган остеопорозда қўй гўшти фойдалидир.
Маҳбуба Содиқова тайёрлади.