Бундай йиғланмайди
Тобеин олимлардан Куфа қозиси Абу Бурда ал-Ашъарий ҳикоя қилади:
Бир сафар отам Мусо ал-Ашъарий оғир бемор бўлди. Боши аёлларининг бирининг қучоғида эканида ҳушидан кетди. Буни кўрган аёли қаттиқ чинқириб юборди ва баланд овозда йиғлай бошлади.
Абу Мусо ҳушида бўлмагани учун хотинининг бу ҳаракатларига қаршилик кўрсатадиган аҳволда эмас эди. Ҳуши жойига келганида хотинини бундай огоҳлантирди: “Пайғамбар алайҳиссалом хушламасдан узоқ турадиган кимсалардан мен ҳам узоқман. Аллоҳнинг Расули бор кучи билан бақириб-чақирган, сочини юлган, усти-бошини йиртган аёллардан узоқ эдилар”[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Бухорий, Жаноиз, 37; Муслим, Иймон, 167; Насоий, Жаноиз, 18.