Витамин етишмаслигини қандай биламиз?
Ёғли нарсаларни хоҳлаш кальций етишмаслигини билдиради. Бунда кўпроқ брокколи, сир, кунжут ейиш керак.
Ширинлик хоҳлаш магний етишмовчилигини англатади. Бунда кўпроқ ёнғоқ, узум, гречка истеъмол қилиш тавсия этилади.
Шўр нарсалар егингиз келса, демак, хлоридлар етишмаяпти. Бундай пайтда ёнғоқлар, сут, балиқ орқали ўрни тўлдирилади.
Қовурилган таомларни хоҳлаш углерод етишмовчилигини билдириб, кўпроқ янги меваларни истеъмол қилиш зарур.
Иштаҳани назорат қила олмаслик аминокислоталар, цинк, кремний етишмовчилигидан экан. Бунда кўпроқ шпинат, мевалар, сабзавоту дарё маҳсулотлари орқали керакли витаминларни оласиз.
Маҳбуба Содиқова тайёрлади.