Дарё бўйида бўлсангиз ҳам,сувни исроф қилманг!
Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб яратиб, унда сувларни оқизиб, турли ўт ўлан, довдарахтларни ўстириб қўйди. Сув Раббимизнинг улкан неъматидир. Рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз суюқлик танамизни тетиклаштиради, жисмимизни, либосларимизни поклайди, ташналигимизни қондиради, ҳаётимизнинг давом этишига сабаб бўлади.
Инсон овқатсиз бир-икки ҳафтагача яшаши мумкин, аммо сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Агар одам танасидаги сув ўн беш фоизга камайса, у ҳалок бўлади. Мутахассислар фикрича, инсон танасининг аксар қисми сувдан иборат. Масалан, чақалоқ Дарё бўйида бўлсангиз ҳам, сувни исроф қилманг! ва бебаҳо неъмат экани ойдинлашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «…Барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!» (Анбиё сураси, 30-оят). Масалан, чақалоқоғирлигининг етмиш беш фоизини сув ташкил этади.
Сув инсоннинг ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаидир. Бунга яна одамнинг покланиши учун ва бошқа мақсадларда ишлатадиган суви ҳам қўшилса, обиҳаёт қанчалик зарур ва бебаҳо неъмат экани ойдинлашади. Аллоҳ таоло Қуръони
каримда бундай марҳамат қилади: «…Барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!» (Анбиё сураси, 30-оят)
Аллоҳ таоло барча нарсаларни бир-бирига узвий боғлиқ ҳолда, ўзига хос ўлчови
ва ҳисоби билан яратган. Бу борада Қуръони каримда бундай дейилади: «Биз осмондан ҳисоби билан ёмғир сувларини ёғдириб, Ерга ўрнаштирдик. Биз
бу сувларни кетказиб, сизларни ундан маҳрум қилиб қўйишга ҳам қодирмиз» (Муъминун сураси, 18-оят).
Бу ояти карима орқали Ҳақ таоло бизга Ер юзидаги барча нарсалар, жумладан, сув ҳам Ўзининг маълум ҳисоби ва ўлчови билан яратилганини маълум қилди.
Шундай экан, сувни исроф қилишга асло йўл қўймаслигимиз
зарур.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан Саъд розияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганида: “Эй Саъд, бу исроф нимаси? ” дедилар. Саъд розияллоҳу анҳу: “Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, гарчи оқиб турган дарё бўйида турган бўлсанг ҳам”, дедилар (Имом Аҳмад
ва Имом Ибн Можа ривояти).
Ҳатто таҳоратда ҳам ортиқча сув ишлатиш исроф экан, энди қолган нарсаларни қиёслаб олаверинг. Экинга ҳам эҳтиёждан ортиғини ишлатиш исрофдир.
Афсус, сувни исроф қилиш ҳолларига тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Жўмраги бузилган сув қувурларидан тоза ичимлик суви шариллаб оқиб ётади. Ўша сувдан ичадиган аҳолидан ҳеч ким: “Кел, шу жўмракни тузаттириб қўяй! Ахир бу сувдан ўзимиз ичамиз-ку! Шунча сув исроф бўлиб оқиб ётмасин. Бу исрофнинг ҳам сўроғи бор”,
демайди.
Оламлар Рабби бизга ато этилган чучук сув неъмати ҳақида бундай марҳамат қилган: «Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а! Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз туширувчимизми? Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!» (Воқеа сураси, 68–70-оятлар).
Шундай экан, сувдан оқилона фойдаланиб, уни исроф қилишдан сақланайлик!
Ғайрат БОЗОРОВ,
Деҳқонобод туманидаги “Оқработ ота”
жоме масжиди имом-хатиби
“Ислом нури” газетасининг 2024 йил, 1-сонидан