Мақолалар
Тўрт калимани кўп айтган омон бўлади
Чоп этилди
Yanvar 22, 2024
Тўрт калимани кўп айтган омон бўладиda fikr bildirishni o'chirish
- Кимки: “Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ” деса, кўз тегишидан омон бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сен боғингга кирганингда: “Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳ биландир”, деганингда эди… » (Каҳф сураси, 39-оят).
- Кимки: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, деса, ёмонликдан омон бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Уларга одамлар: “Сизларга қарши одамлар
Тўрт калимани кўп айтган омон бўлади (лашкар) тўпладилар. Улардан қўрқингиз!” деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини янада зиёда қилди ва айтдиларки: “Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!” (Шундай қилиб) улар (Бадрдан жангсиз) Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила бирор ёмонликка учрамай қайтдилар… » (Оли Имрон сураси, 173 – 174-оятлар).
- Кимки: “Уфаввидзу амрии илаллоҳ” деса, инсонларнинг макридан омон бўлади. «Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир. Бас, Аллоҳ уни уларнинг ёмон макрларидан сақлади…» (Ғофир сураси, 44 – 45-оятлар).
- Кимки: “Лаа илаҳа илла Анта, Субҳанака, инний кунту миназ золимийн” деса, ғам-қайғудан омон бўлади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Зуннуннинг… қоронғи зулматлар ичра: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”, деб нидо қилган (пайтини эсланг!) Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87 – 88-оятлар).
“Ислом нури” газетасининг 2024 йил, 1-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws