Оқилона ечим
Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотаётган аёлга дуч келди…
Киши:
– Эй сен, нима сотяпсан? – деди.
Аёл:
– Ёғ сотяпман, жаноб, – деб жавоб берди.
Киши:
– Кўрсат-чи! – деди…
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устига бир томчи сачради. Ғазаби келиб:
– Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! – деди.
Аёл:
– Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? – деди.
Киши:
– Тўламагунингча кетмайман! – деди.
Аёл:
– Қанча туради, кийимингиз? – деди.
Киши:
– Минг дирҳам! – деди.
Аёл:
– Шунча пул менда нима қилсин? – деди.
Киши:
– Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! – деди.
Аёл:
– Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! – деди….У киши аёлга дағдаға қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан нима гап эканини сўради. Аёл воқеани айтиб берди.
Йигит:
– Мен бераман, ўша пулни! – деди ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит:
– Кўнглингиз жойига тушдими? – деди
Киши:
– Нима демоқчисан? – деди.
Йигит:
– Кийимнинг пулини олдингизми? – деди.
Киши:
– Ҳа! – деди.
Йигит:
– Кийим қани? – деди.
Киши:
– Нима? – деди.
Йигит:
– Сизга кийимингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! – деди.
Киши:
– Яланғоч кетаманми? – деди.
Йигит:
– У ёғи билан ишим йўқ! – деди.
Киши:
– Кийимни бермасам-чи? – деди.
Йигит:
– Унда пулини беринг! – деди.
Киши:
– Минг дирҳам-а? – деди.
Йигит:
– Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! – деди.
Киши:
– Минг дирҳам, бердинг-ку? – деди
Йигит:
– Уни икки минг дирҳамга сотамиз! – деди.
Киши:
– Жуда кўп-ку? – деди
Йигит:
– Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! – деди.
Киши:
– Мени шарманда қилмоқчимисан? – деди.
Йигит:
– Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? – деди.
Киши:
– Бу – зулм, – деди.
Йигит:
– Зулм ҳақида сиз гапиряпсизми?! – деди.
Мутакаббир кимса хижолат бўлиб, бошини эгди…
Пулни йигитга қайтариб бериб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.