Ҳадиси қудсийларнинг ривоят қилиниш сийғалари
Ҳадиси қудсийларни ривоят қилишнинг икки сийғаси бор:
1. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббисидан ривоят қилиб бундай дейдилар…” Бу ўтган салафларнинг ибораси.
2. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан ривоят қиладилар. Аллоҳ таоло бундай дейди…” Иккисининг ҳам маъноси бир.
Аммо ҳадиснинг қудсий бўлиши учун шу сийғаларда келган бўлиши шартми, деган савол туғилади. Бу саволга уламоларимиз ҳадиснинг қудсий бўлиши учун юқоридаги сийғалар билан бошланган бўлиши шарт эмас, балки ҳадис асносида Аллоҳ таолога нисбат берилган жумла келишининг ўзи кифоя, деб жавоб берганлар. Мазкур китобда ана шундай қудсий ҳадислар ҳам ўрин олган.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
Китобнинг нашриётдаги нархи: 37000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws