Асло топа олмайсиз!
Сув, олов ва ахлоқ дўст тутинибди…
Бир куни ўрмонда айланишга чиқибди. Бир муддат ўтиб, ичларига қўрқув тушибди. Чунки ўрмон жуда катта ва қуюқ экан. Агар бир-биримизни йўқотиб қўйсак, қандай қилиб топишиб оламиз, дея ўйлай бошлабди ва бир-бирларидан бу ҳақида сўрашибди.
– Сув, агар сени йўқотиб қўйсак, қандай топиб оламиз?
– Қаерда шириллаган товуш эшитсангиз, мен ўша ерда бўламан, – деб жавоб берибди сув.
Навбат оловга келибди:
– Қаерда тутунни кўрсангиз, мен ўша ерда бўламан, – дебди олов.
Жавоб бериш навбати ўз-ўзидан ахлоққа келибди. У эса маҳзун ҳолда дебди:
– Мени асло йўқотиб қўйманг! Чунки йўқотсангиз, ҳеч қачон топа олайсиз!
Нигора МИРЗАЕВА таржимаси
“Мўминалар” журналининг 2024 йил 1-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws