Ҳадиси қудсий ҳақида ёзилган китоблар
Ҳадиси қудсийлар ҳақида ёзилган энг машҳур китоблар қуйидагилардан иборат:
1. “Ал-аҳодисул илоҳия”. Абулқосим Зоҳир ибн Тоҳир ибн Муҳаммад Шаҳҳомий Найсабурий. Қудсий ҳадислар жамланган биринчи китоб.
2. “Арбаъин мин каломи Раббил аламийн”. Ҳофиз Абу Муҳаммад Абдулғоний Мақдисий Жамоъилий (в. 600 ҳ.й).
3. “Арбаъин ал-илоҳия”. Ҳофиз Абул Ҳасан Али ибн Муфаззал Лахмий Мақдисий (в. 611 ҳ.й).
4. “Китабу мишкотил анвор фима ярвиҳи ъаниллаҳи субҳанаҳу минал ахбор”. Ҳофиз Абу Муҳаммад Абдулғоний Мақдисий Жамаъилий (в. 600 ҳ.й). Муҳаммад Роғиб Таббох Ҳалабий таҳқиқи билан ҳижрий 1346 йилда Ҳалабда нашр қилинган.
5. “Ал-мақосидус сания фи аҳодисил илоҳия”. Абулқосим Али ибн Балабон Мақдисий (в. 643 ҳ.й). Китоб Муҳйиддин Масту ва доктор Муҳаммад ал-Ийд ал Хатровий таҳқиқи билан 1988 йилда нашр қилинган. Унда 100 та қудсий ҳадис келтирилган.
6. “Ал-Аҳодис ал-қудсия”. Абдураҳмон ибн Дабиъ Шайбоний (в. 944 ҳ.й). Унда санадларсиз 80 та қудсий ҳадис ўрин олган. Доктор Юсуф Сиддиқ таҳқиқи билан нашрдан чиққан.
7. “Ал-Аҳодис ал-миа ал-муштамила ала миати нисбатин илас Сониъ”. Муҳаммад Тулун Солиҳий Ҳанифий (в. 953 ҳ.й).
8. “Китобул аҳодис ал-қудсия ал-арбаиния”. Аллома Мулла Али Қорий (в. 1014 ҳ.й).
9. “Ал-итҳофотус сания фил аҳодисил қудсия”. Аллома Абдурауф ибн Али Ҳаддодий Муновий (в.1035 ҳ.й). Китобда такрори билан 272 қудсий ҳадис келтирилган. Ушбу китоб Миср ва Байрутда нашр қилинган.
10. “Ал-аҳодис ал-қудсия”. Аллома Абдулғоний Ноблусий (в. 1143 ҳ.й). Китоб Қоҳирада нашр қилинган.
11. “Ал-итҳофотус сания фил аҳодисил қудсия”. Муҳаммад ибн Маҳмуд Торабзуний Ҳанафий (в. 1200 ҳ.й). Унда такрори билан 864 қудсий ҳадис
ўрин олган. Ушбу китоб Байрутда нашр қилинган.
12. “Мин сиҳоҳил аҳодисил қудсия миати ҳадисин қудсиййин маъа шарҳиҳа”. Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ. Бу китобда 100 та қудсий ҳадис шарҳланган.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
Китобнинг нашриётдаги нархи: 37000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws