УМРА ЗИЁРАТИДАН КЕЙИН
Умра зиёратини адо этиб уйига қайтган зиёратчининг ҳаёти тубдан ўзгариши керак. Унинг яхшилигига яхшилик, тақвосига тақво қўшилсин. Мабодо тақвоси ошмаган бўлса ҳам, бундан буёғига тақводор бандалардан бўлишга интилсин. Умрадан кейин ҳам ўз ҳаётида ўзгаришни ҳис этмаган инсон ўзини ва қилаётган амалларини яхшилаб тафтиш қилсин.
Баъзи зиёратчилар зиёратдан қайтгандан кейин чилла ўтириш керак деган даъвони қилишади.
Бошқалар яна бошқа динимизга алоқаси йўқ турли тадбирларни ўйлаб топади. Аслида буларнинг ҳеч бири мўътабар китобларимизда мавжуд эмас. Умра қилиш бахтига муяссар бўлган ҳар бир инсон бу улуғ неъматга шукр қилиб, кейинги ҳаётини иймон, ислом ва одобахлоқда гўзал яшаб ўтишга ҳаракат қилмо ғи даркор. Шунда зиёратнинг ҳақи қий самарасини кўражак.
Умра зиёратидан юртига қайтган ҳар бир зиёратчи қўни-қўшниси, маҳалласи ва қавми-қариндошлари, умуман, жамият олдида ибратли ҳаёти билан ажралиб турмоғи лозим. Доимо хайрли ишларга бош қўшиб, бева-бечоралар, ногирон ва касалманд кишилар ҳолидан хабар олиб туриши керак.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Умра – улуғ ибодат” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws