УСТОЗЛАРГА УМРА ЙЎЛЛАНМАСИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ
Умрини Ислом дини равнақига хизмат қилишга, халқимиз маърифатини юксалтиришга, одамларга зиё улашишга бағишлаётган устозларга ҳамма ҳавас қилади.
«Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижод уйи раҳбарияти бугун қарийб чорак асрдан бери ушбу даргоҳда меҳнат қилиб келаётган бош муҳаррир Абдужалил Хўжамовга ҳамда 35 йилдан ошдики, фидокорона меҳнат ва ижод қилиб келаётган катта муҳаррир Муҳаммадшариф Жумановга Умра йўлланмаларини топширди.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг яхшиларингиз умри узун ва хайрли амаллари кўп бўлганингиздир”, деб марҳамат қилганлар.
Ҳақиқатан, яна кўп йиллар устозлар билан биргаликда хизмат қилиб, улардан кўп илм ўрганишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин.