Намозни бузадиган амаллар
Намоз – мўминнинг меърожи. Ҳар бир мусулмон унинг адо этилиш тартиби, ҳолат ва амалларини ҳам мукаммал билиши лозим. Намозни бузадиган ҳолат ва амаллар қуйидагилар:
Намозда қасдан ё намоз ўқиётганини унутиб ёки хато қилиб ёхуд мажбуран ўзи эшитадиган даражада гапириш намозни бузади. Киши намозида ухлаб қолиб гапириб юборса ҳам намози бузилади. Йўтал, акса уриш, кекириш билан намоз бузилмайди. Узрсиз томоқ қириш билан намоз бузилади. Чунки унда ҳарфлар товуши эшитилади.
Қасдан салом бериш ва саломга алик олиш ҳам намозни бузади. Намозда эканини унутиб ўзгага салом бериш ҳам намозни бузади.
Тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида намозим тугал бўлди деб, салом берса намоз бузилмайди. Агар пешин намозини ўқиётиб, иккинчи ракатдан сўнг бомдод намози деб ўйлаб салом берса намози бузилади.
Масбуқ киши имом салом бергач (етолмаган ракатларни ўқишга турмасдан) мен ҳам салом беришим керак деб салом берса намози бузилади. Шунингдек, масбуқ имомга етишолмаган ракатлари эсида бўлиб имом билан бирга салом берса ҳам намози бузилади.
Агар масбуқ имомга етишолмаган ракатлари ёдида бўлмагани ҳолда имом билан бирга салом
берса намози бузилмайди.
Намоз ўқиётган киши саломлашиш ниятида келган кишига қўлини узатса, намози бузилади.
(Боши. Давоми келгуси сонда.)
Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти
катта ўқитувчиси Сурайё ИБРАГИМОВА тайёрлади.
“Мўминалар” журналининг 2024 йил 1-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws