УМРА ЗИЁРАТИНИНГ БОШЛАНИШИ
Умра зиёратига отланган киши уйидан чиқиб кетаётганида икки ракат нафл намоз ўқиб олиши, яқинлари билан хайрлашиб, дуолар қилиши мустаҳаб ҳисобланади. Нафл намозни биринчи ракатига Фотиҳа сурасидан кейин Кафирун, иккинчи ракатга Ихлос сураларини зам қилиб ўқийди. Салом бергандан кейин “Оятал Курсий”, Қурайш, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиб, ихлос ва хокисорлик ила сафарини хайрли ва баракали бўлишини сўрайди . Бу икки иш ҳам мустаҳабдир
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Умра – улуғ ибодат” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws