Дуо ҳам аслида мустақил ибодат
Бунга қуйидаги ҳадиси шариф далил: Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деяётганларини эшитдим: “Дуо – ибодатдир”, сўнг “Раббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”, деди” (ояти)ни қироат қилдилар» (Имом Термизий ривоят қилган). Дуо ибодатдир. Ибодат бўлганда ҳам, ибодатнинг илигидир. Ушбу маъно қуйидаги ҳадисда ворид бўлган: َّ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуо – ибодатнинг илигидир”, дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган). Илик суяк ичида бўлади. У қуриб қолганда, инсон ҳаракатдан тўхтайди. Шунга ўхшаш барча хайрли ишлар ва тоат-ибодатлар дуо билан ҳаракатга келади, олдинга силжийди. Йўқса, жойида қолиб кетади. Демак, дуо барча ибодатларнинг илиги-руҳи ҳисобланар экан. Шунинг учун бу муборак сафарда муҳаббат ва ихлос ила дуо қилишда бардавом бўлишимиз лозим. Аллоҳ таоло айтади:
“Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар” (Бақара сураси, 186-оят). Яна бир ояти каримада Аллоҳ тао ло бундай марҳамат қилади: «Раббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”, деди» (Ғофир сураси, 60-оят).
Танбеҳ! Аллоҳ таоло дуо қилган банданинг дуосини ижобат қилишини айтган бўлса-да, баъзи киши лар дуо қиляпмиз, аммо ижо бат бўлмаяпти-ку, дейи шади. Дуонинг ижобат бўлиши учун ўзига яраша шарт ва сабабларни ке лтириш талаб этилади. Дуо – банда билан Раббиси ўртасидаги сир, банданинг бандалигини намоён этувчи аломат. Шайх Муҳаммадсаид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб “Ҳикамул атоийя” рисоласига ёзган шарҳида дуонинг одоблари ҳақида қуйидагиларни айтган. Унинг қисқача мазмуни бундай: “Дуо билан талаб ўртасида катта фарқ бор. Талаб бу талаб қилувчининг айтаётган сўзларидир. Дуо эса, талабдан фарқли ўлароқ, унда икки нарса бўлиши лозим. Биринчиси, “дуо қилувчи бутун қалби ва вужудини уйғоқ ва хокисор тутиши. Лекин қалби ғафлатда, ўзини хокисор тутмай, хаёли ҳар жойда, фикрлари тарқоқ бўлиб, кафтларни номига кўтариб, ёдлаб олган сўзларини хатога йўл қўймай шариллатиб тилда такрорлаши дуо ҳисобланмайди. Иккинчиси, дуодан олдин гуноҳларига тавба қилиш. Аммо тавба қилмай, Аллоҳ таолодан ўз орзуларини рўёбга чиқаришини сўраш талабдир, дуо эмас.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ дуо ҳақида яна бундай дейди: “Дуонинг (ижобат бўли ши учун) арконлари, қанотлари, сабаблари ва вақтлари бор. Агар дуо арконларига мувофиқ келса, кучли бўлади. Агар дуо қанотларига мувофиқ келса, кўкка қараб парвоз қилади. Агар дуо (ижобат) вақтларига мувофиқ келса, муваффақият қозонади. Агар дуо сабабларига мувофиқ келса, зафар қучади. Бас, дуонинг арконлари – қалб ҳозирлиги ва хушу, қанотлари – ростгўйлик, вақтлари – саҳар пайтлари ва сабаблари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот йўллашдир. Дуонинг шарти – лаҳн (хато)дан холи бўлмоқлигидир”.
Ким юқоридаги кўрсатмаларга мувофиқ дуо қилса, албатта, унинг дуоси мақбул ва ижобат бўлади. Баъзи уламолар Ибн Атоуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига дуонинг ижобат бўлиши учун ҳаром ишлардан четланиш, еб-ичмоқ, кийим-кечак поклиги ва силаи раҳмни узмасликни қўшимча сифатида илова қилганлар. Ундан ташқари, муборак замонлар ва маконларда қилинган дуолар ҳам мус тажоб бўлади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, дуо бандаликнинг энг ёрқин белгисидир. Умра ибодати ҳам шундай. Демак, банда умра асносида ҳар икки ибодатни сидқидилдан бажарса, убудиятнинг энг юқори чўққисини намоён этган бўлади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Умра – улуғ ибодат” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws