Энг фойдали қуруқ мевалар
Олхўри – ошқозон-ичак трактининг фаолиятини яхшилайди. Юқори қон босимидан азият чекадиган, қон томирлари ва юрак билан боғлиқ муаммолари бўлган ҳар бир киши учун фойдалидир.
Майиз – кўришни яхшилашга ёрдам беради. Самарали антидепрессант ҳисобланади. Қалқонсимон без касалликлари учун ҳам фойдали.
Қуритиган ўрикда юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатадиган калий мавжуд.
Хурмо – глюкозага бой. Бу эса иш фаолиятни яхшилайди. Иммунитет тизимини мустаҳкамловчи кўплаб витаминлар мавжуд.
Анжир – қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради, бронхитни даволашда кучли ёрдам беради.
Маҳбуба Содиқова (https://t.me/muminalaruzb) тайёрлади.
http://hidoyatuz.taplink.ws