Муфлис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муфлис нималигини биласизларми?” дедилар. “Ичимиздаги муфлис дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ
кишидир”, дейишди. У зот эса: “Умматимдаги муфлис қиёмат куни намоз, рўза ва закот билан
келган, аммо буни сўккан, уни зинода айблаган, бунинг молини еган,унинг қонини тўккан,бунисини урган кишидир. Унинг яхшиликларидан унисига ҳам, бунисига ҳам олиб берилади, зиммасидагилар битмай туриб яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг гуноҳларини олиб, бунинг (муфлиснинг) устига ташланади, кейин ўзи дўзахга улоқтирилади”, дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида мўмин мўминга биродар эканини айтиб, бир-бирларига нисбатан зулм, ҳасад, ғазаб ва таҳқирлаш каби қабиҳ ишларни қилмайди, деганлар.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
Китобнинг нашриётдаги нархи: 37000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws