Ғазаб қилманг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Нажш (“Нажш” сўзи луғатда бўрттириб кўрсатиш маъносини билдиради. Фақиҳлар таърифига кўра, нажшнинг икки хил ҳолати бор: бири, одамларни қизиқтириш учун молнинг нархини ошириб, сотмай туриш, иккинчиси, молни унда йўқ бўлган сифатлар билан мақтаб сотиш. Бу ишни ўзи қиладими ёки бошқалар билан қиладими, фарқи йўқ. Бу иш очиқ-ойдин алдовдан иборат бўлиб, динимиз бундай савдодан қайтарган) қилманглар. Бир-бирингизга ғазаб қилманглар ва бир бирингиздан юз ўгирманглар. Бирингиз бирингиз қилган савдоси устига савдо қилманг.
(Эй) Аллоҳнинг бандалари биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб ҳам қўймайди ва таҳқирламайди ҳам. Уч марта тақво мана бу ердадир”, деб кўкракларига ишора қилдилар. Сўнг яна: “Кишининг ёмонлиги учун ўзининг мусулмон биродарини таҳқирлаши кифоя қилади. Мусулмоннинг мусулмонга қони, моли ва обрўси ҳаромдир”, дедилар» (Имом Муслим ривоят қилганАллоҳ таоло зулм қилишдан қайтарар экан, унинг замирида адолатга буюриш ётади. Зеро, зулм жамики ёмонликларга асос бўлса, адолат эса бутун яхшиликларга пойдевордир.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Умра – улуғ ибодат” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws