Туркий Давлатлар Ташкилоти мамлакатлари муфтийлари яқинлашиб келаётган Рамазон ойи масалаларини муҳокама қилишди
Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар муфтийлар кенгаши йиғилишида диний етакчилар яқинлашиб келаётган Рамазон ойи ва байрам намози билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
???? 27 февраль куни Туркий давлатлар муфтийларининг ТДТ ҳузуридаги учрашуви онлайн тарзда бўлиб ўтди, деб хабар беради АКИpress.
Ўзбекистон муфтийлиги ташаббуси билан ташкил этилган йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон диний идоралари вакиллари иштирок этди.
✅ ТДТ мамлакатлари муфтийлари шариат бўйича ойни кузатиш, байрам намози, рўза вақти, диний байрамлар саналари ва туркий дунёда умумий диний саналарни аниқлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Тошкентда Туркий давлатлар диний идораларининг IV қурултойида Фатво кенгаши тузилди. Туркий мамлакатлар муфтийларининг аввалги учрашувлари Истанбул (Туркия), Боку (Озарбайжон) ва Туркистон (Қозоғистон) шаҳарларида бўлиб ўтган эди.
???????? 2022 йил 15 апрель куни Истанбул шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо мамлакатлар Диний етакчилар кенгашининг биринчи таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.