Вакилликка 2 та умра йўлланмаси берилди
“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи Бош директори Султонбек Имомназаров обуна мавсумида юқори натижа кўрсатган, нашрларни халқимиз орасида тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшгани учун Самарқанд вилояти вакиллигига иккита умра сафари йўлланмаси тақдим этди. Мукофотни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла қабул қилиб олди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйининг даврий нашрлари – “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетаси динимиз аҳкомларини, муҳим савол-жавоблар, юртимиз ва дунё миқёсида диний-маърифий соҳада рўй бераётган янгиликлар, алломаларнинг панду насиҳатларини ёритиб борадиган нашрлар ҳисобланади.
Уларни халқимиз эътиборига ҳавола қилиш, ҳар бир хонадонга кириб бориши диний-мърифий саводхонликнинг ошишига ҳисса қўшади. Шу мақсадда юртимиздаги ҳар бир диний соҳа вакили ушбу савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Зеро, яхшиликни ёйиш, илм ва маърифат тарқатиш, маърифатга интилиш покиза ва олий тушунчадир.
Аллоҳ таоло халқимизга маърифат улашиш, зиё тарқатишдек хайрли ишларни бардавом қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати