Икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди
4 март куни Бирлашган Араб Амирлигининг Мусулмон жамиятлари халқаро кенгаши Бош директори Холид Халифа ал-Каъбий бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев қабул қилди.
????Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирлиги ўртасидаги ҳамкорлик ривож топаётгани, айниқса, икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги муносабатларга катта замин бўлаётгани ҳақида сўз юритдилар. Жумладан, диний-маърифий соҳада ҳам бир қатор делегациялар алмашинуви ва келишувларга эришилгани, хусусан, шу йил февраль ойида Абу Даби шаҳрида бир қатор мутасадди идоралар билан Ўзбекистон делегация самарали мулоқот ўтказганини алоҳида қайд этдилар.
✅ Содиқжон Тошбоев давлатимиз Раҳбари томонидан юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш йўлида қилинаётган ўзгаришлар ҳамда динлараро мулоқот ва миллатлараро тотувлик борасидаги янгиликларга алоҳида тўхталди…