Адолат – мўътадил ишдир
Аллоҳ таоло зулм қилишдан қайтарар экан, унинг замирида адолатга буюриш ётади. Зеро, зулм жамики ёмонликларга асос бўлса, адолат эса бутун яхшиликларга пойдевордир.
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз” (Наҳл сураси, 90-оят).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Бу Қуръондаги бажариш лозим бўлган яхшиликлар ва четланадиган ёмонликларни ўзида жамлаган оятдир”, деб таъкидлаган. Яна ўша зот Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уни “Қуръондаги энг адолатли оят”, дея таърифлаганларини ривоят қилган. “Албатта, Аллоҳ адолатга амр этадир…” Адолат кенг қамровли тушунча бўлиб, ҳар бир ишни тўғри, мўътадил, меъёрида, инсоф билан қилиш ва одамлар орасида тенгликни жорий қилишга айтилади. Аллома Журжоний раҳматуллоҳи алайҳ адолатга бундай таъриф беради: “Адолат – ҳаддан ошиш ва камчиликка йўл қўйиш ўртасидаги мўътадил ишдир”.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
Муқоваси: қаттиқ
Нархи: 37.000 сўм
☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07
http://hidoyatuz.taplink.ws