Рамазон – тақво ойи
Рамазон мўмин кишига тақво малакасини бахш этувчи ойдир. Чунки бу ойнинг асосий хоссаси ҳисобланган рўза ибодатининг энг катта натижаси – бу рўзадорда тақво сифатини ҳосил қилишидир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида Рамазон рўзасини фарз қилган оятида: «Эй иймон келтирганлар! Сизларга сизлардан олдингиларга рўза фарз қилгани каби рўза фарз қилинди, шоядки тақводор бўлсангиз», деб, рўзанинг асосий фазилатини, хусусиятини баён қилган.