Муҳаббатнинг таърифи
Муҳаббат – адоватнинг аксидир. Бу бир киши ёки нарсани севиш, унга қаттиқ боғланиш ҳисси демакдир. Муҳаббатга ҳамма ҳар хил таъриф берган. Улар орасида Роғиб Асфаҳоний раҳматуллоҳи
алайҳнинг1 таърифи машҳурроқ. Муҳаббат истилоҳда: “Кўрган нарсага хоҳиш қилиш ва уни яхши деб ўйлаш”, деганидир. Муҳибнинг одати муҳаббат қилган нарса ёки инсонга тегишли бўлган ҳамма нарсани яхши кўради.
Уйининг деворларин ўпаман,
Лайлонинг диёридан ўтганда.
Дилдан урмаган диёрлар ишқи,
Унда турганлар ишқи бор манда.
Хулоса қилсак, муҳаббат – нозик туйғу. У ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолмайди. Муҳаббатни пайдо қилиш учун, аввало, хоҳиш ва ирода бўлиши ва уни яхши деб баҳолай оладиган салоҳият ҳам керак. Шунинг учун Ватан муҳаббати тилда эмас, амалда кўринадиган туйғудир, дейилади.
Муҳаббат бирга яшайдиган кишиларгина тушунадиган жонли тажрибадир.
“Исломда ватан тушунчаси” китобидан
Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар
Нашриёт: “Shamsuddinxon Boboxonov”
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-12-672-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
http://hidoyatuz.taplink.ws