Дуо ижобат бўладиган муборак жойлар
Фиқҳий манбаларда келтирилишича, Маккаи мукаррамада 21 жойда дуолар мустажоб бўлади.
Мадинаи мунавварада ҳам дуо қабул бўладиган жуда кўп жойлар бор. Шулардан асосий тўққизта жойни келтирдик. Агар имкони бўлса, мазкур жойларда дуо қилиш мустаҳаб саналади. Агар имкони бўлмаса, қаерда бўлса ҳам, дуо қилаверади. Дуо ижобат бўладиган муборак жойлар қуйидагилар:
1. Байтуллоҳга кўзи тушганда;
2. Тавоф қилаётган пайтда;
3. Мултазамга осилган пайтда;
4. Раҳмат тарнови остида;
5. Байтуллоҳнинг ичида;
6. Замзам сувидан ичаётганда;
7. Мақоми Иброҳим ёнида;
8. Сафо тепалигида;
9. Марва тепалигида;
10. Саъй қилаётганда;
11. Арафот майдонида;
12. Муздалифа майдонида;
13. Мино майдонида;
14. Тош отгандан кейин жамарот олдида;
15. Ҳатимнинг ичида4;
16. Рукни Ямонийнинг олдида;
17. Савр ғорида;
4 Каъбаи муаззама ёнидаги ярим ой шаклидаги девор. Уни Ҳижри Исмоил (“Исмоил тоши”) ҳам дейилади. Бу жой Каъбанинг бир қисми бўлиб, уни қўшиб тавоф қилинади.
18. Ҳиро ғорида;
19. Дорул Арқам деган жойда;
20. Хадича розияллоҳу анҳо яшаган ҳовлида;
21. Мудъо мақомида;
22. Мадинаи мунавварадаги Риёзул жаннада;
23. Ойша розияллоҳу анҳонинг устунлари ёнида;
24. Абу Лубоба устунлари ёнида;
25. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳробларида;
26. Суффада;
27. Фатҳ масжидида;
28. Қубо масжидида;
29. Масжидул қиблатайнда;
30. Масжидул ижобада.
Ушбу китобимизда умра зиёратига йўл олгандан бошлаб ниҳоясига қадар ўқиладиган барча дуоларни келтирдик. Яна шуни билиш муҳимки, дуоларни арабий лафзда айтиш ижобатга яқин дейилади. Махсус дуоларни ёдламаган кишилар учун ушбу китобимизда арабча дуоларнинг ўзбекча ўқилишини ҳам келтириб ўтдик. Мазкур дуоларни ёдлашга қодир бўлмаган киши дуо ларни китобга қараб ўқиши ҳам мумкин. Бунга ҳам қодир бўлмаганлар дилидаги муродларини ўз тилларида сўрайверади.
“Умра улуғ ибодат” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» НМИУ
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ