Адолат сув ва ҳаводек зарур
Банда Аллоҳ таолодан доимо ҳидоятга муяссар этмоғини сўраб дуо қилиши фарздир. Ҳар ишда бўлганидек, бу борада ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга намунадирлар. У зот доим Аллоҳ таолодан ҳидоят сўраб дуо қилардилар. Анас розияллоҳу анҳунинг ривоятида келганидек, уни саҳобаларга ҳам таълим берардилар.
Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳим, ҳидоят қилган бандаларинг қаторида бизни ҳам ҳидоят қилгин”.
Ҳидоят банда учун сув ва ҳаводек зарур. Шунинг учун Аллоҳ таоло намозда Фотиҳа сурасини ўқишни вожиб қилиб қўйган. Унда ҳидоят сўраш дуоси бор. Бир кунда камида 32 маротаба Аллоҳ таолодан ҳидоятда собит қилишини сўраймиз.
Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳматуллоҳи алайҳ “Арбаъин”га ёзган шарҳи “ал-Фатҳул мубин бишарҳил арбаъин” китобида бундай изоҳ беради: “Аллоҳ таолодан ҳидоят сўрашимизга буюришидаги ҳикмат, муҳтожлик, итоат этишни изҳор қилиш ва мана буни билдириш бор: айтайлик, Аллоҳ таоло бандани сўрамасидан олдин ҳидоят қилса, у ўзимдаги илм сабабли ҳидоятга эришдим деса, мана шу билан адашиб кетган бўларди. Агар у ҳидоятни Аллоҳ таолодан сўраса, ўзининг бандалик ва Мавлосининг Рабблигини эътироф қилган бўлади. Бу улуғ мақом ва шарафли гувоҳ(лик)дир. Буни тавфиқ берилганларгина тушунади. Унинг қанчалик буюклигини орифларгина билади”.
“Барчангиз очсизлар. Фақат Мен таом берганларгина бундан мустасно. Бас, Мендан таом сўранг, сизларга таом берай. Эй бандаларим!
Барчангиз яланғочсизлар. Фақат Мен кийинтирганларгина бундан мустасно. Бас, Мендан кийим сўранг, сизларни кийинтирай”. Аллоҳ таолонинг наздида барча банда тенгдир. Афзаллик фақат тақво ва солиҳ амаллар билан бўлади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
Китобнинг нашриётдаги нархи: 37000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws