Шифокор “михча”
Қалампирмунчоқнинг асл ватани Молукка ороллари ҳисобланади.
Ҳозирги кунда улар Кариб ороллари, Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Мадагаскарда етиштирилади.
У инсониятга камида 2,5 минг йилдан бери маълум.
Қадимги мисрликлар ундан маросимларда фойдаланишган: маййитларни мўмиёлаш учун маржонлар ясашган.
Қадим замонларда ороллар аҳолиси Хитой ва Шарқ мамлакатлари билан савдо-сотиқ ишларини олиб боришган.
Хитойда император билан учрашувга рухсат этилган меҳмонлар қалампирмунчоқ доначаларини чайнашлари керак эди.
Араб мамлакатларида эса зираворлар тутатқи ва парфумерия композицияларини яратиш учун ишлатилган.
Қалампирмунчоқ тананинг барча тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
У бактерицид хусусиятга эга, замбуруғлар ва вируслар билан курашади, токсинларни олиб ташлайди ҳамда асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиради.
Таркибидаги С витамини иммунитетни яхшилашга ва қон томирларининг деворларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
К витамини жигар, ўт қопи ва буйраклар фаолиятини яхшилайди.
В6 витамини хотирани мустаҳкамлаб, қондаги глюкоза даражасини назорат қилади.
Халқ табобатида ошқозон-ичак касалликлари, панкреатит, диабет, оғиз бўшлиғида яллиғланиш, тери тошмаси учун самаралидир.
Улар ўткир зиравор ҳисобланади, меъда ширасининг секрециясияни оширади. Шунинг учун ошқозон кислотаси юқори бўлган инсонлар (гастрит, ошқозон яраси) эҳтиёткорлик билан фойдаланишлари керак.
Қалампирмунчоқ қон босими даражасига таъсир қилиши мумкин. Гипертензия ташхиси қўйилган одамлар уни кўп истеъмол қилмасликлари керак.
Маҳбуба Содиқова тайёрлади.
http://hidoyatuz.taplink.ws