Халқимизнинг эзгу қадрияти
Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтдаги HiTech услубида янгидан қурилган “Ҳасанхон қори” масжидида жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этиб, намозхонларга Рамазон раҳмат ойи экани тўғрисида мавъиза қилдилар.
Муфтий ҳазратлари ўз сўзида муборак Рамазон ойида беморлар ҳолидан хабар олиш, инсонларга янада меҳр-эътибор кўрсатиш халқимизнинг эзгу қадрияти эканини қайд этдилар. Хусусан, куни кеча Юртбошимиз 1-сонли “Мурувват” интернат уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашиб, меҳрини изҳор қилганига алоҳида тўхталдилар. Бундай саховат ишларида юртдошларимиз ҳам шижоатли бўлиш лозимлигига урғу бердилар.