МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ЯҚИНЛАШГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Мадинаи мунавварага йўлда бораётиб бутун фикр-хаёлини икки олам сарвари Набий соллаллоҳу
алайҳи васалламга қаратади. Мадинаи мунавварага яқинлашганда дуруди шарифни кўпайтириб, манзилга етай деганда ушбу дуо ўқийди:
“Аллоҳумма ҳазаа ҳарому Росуулик, фажъал духуулий фийҳи виқооятан лий минан-наар ва амаанан минал ъазааби ва сууъил ҳисааб”.
Маъноси: “Эй Аллоҳим! Бу Пайғамбаринг Ҳ арами шарифидир. Ҳа рами шарифга киришимни жаҳан намдан қалқон, дўзах азоби ва ҳисоб-китоби қаттиқлигидан омонлик қилгин”.
“Умра – улу- амал” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws