Умидбахш ҳадис
Эй одам боласи… Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, бундай деётган эдилар:
“Аллоҳ таоло айтади: “Эй одам боласи! Модомики, сен Менга дуо қилар экансан ва Мендан умидвор бўлар экансан, Мен сени сендаги борки нарса ила мағфират қилурман. Парво қилмайман. Эй одам боласи! Агар гуноҳларинг осмоннинг тоқига етган бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират қилурман. Парво қилмайман. Эй одам боласи! Менга ер тўла гуноҳ ила рўбарў келсанг, аммо Менга ширк келтирмаган бўлсанг, Мен сенга ўшанинг мислича мағфират ила рўбарў келурман”» (Имом Термизий ривоят қилган).
Ушбу қудсий ҳадисни Имом Термизий “Сунан”ида “Дуолар китоби”, “Тавба, истиғфорнинг фазилати ва Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳмати зикр қилинган ҳадислар боби”да келтирган ва бу ҳасан ғариб ҳадис, деган. Бу қудсий ривоятни уламолар энг умидбахш ҳадис дейишган.
Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
Китобнинг нашриётдаги нархи: 37000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws