Толибон Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашмоқчи
Толибон Гамбияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) томонидан ўтказиладиган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммитига ўз вакилини жўнатмоқчи эканини маълум қилди.
Афғонистон матбуоти хабарларига кўра, Афғонистон Муваққат ҳукумати Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Селам Ҳанафий пойтахт Кобулда ИҲТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тариқ Али Бахит билан учрашди.
Учрашувда Ҳанафий ислом оламида азоб-уқубатлар кенг тарқалганлигини, мусулмон давлатлари муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилиши кераклигини айтди.
Ҳанафий, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан яхши алоқаларни ривожлантириш истагида эканликларини таъкидлаб, ИҲТ Гамбияда мезбонлик қиладиган Давлат ва Ҳукумат раҳбарларининг 15-саммитига ўз вакилини юбориш истагини билдирди.
4-5 май кунлари пойтахт Банжулда ИҲТ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммити бўлиб ўтади.