Ғазонинг тинч аҳолиси Хамаснинг қарорини олқишламоқда
ХАМАС 6 май куни ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлиши ортидан Ғазо аҳолиси кўчаларда байрам уюштиришни бошлади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Хабарга кўра, ҳозирда Рафаҳда минглаб фаластинликлар кўчаларга тўпланишган. Улар Хамас билан бирдам эканликларини билдиришган.
Al Jazeera нашрининг сиёсий таҳлилчиси Марван Бишаранинг айтишича, Хамаснинг сўнгги баёноти етти ойлик урушда янги саҳифани очди. Ушбу қарор Исроил учун кутилмаган вазиятда эълон қилингани айтилган.