БМТ Бош Ассамблеясининг 143 нафар аъзоси Фаластинга халқаро ташкилотда тўлиқ аъзолик мақоми берилишини қўллаб-қувватлади
БМТ Бош Ассамблеясининг 143 нафар аъзоси Фаластинга халқаро ташкилотда тўлиқ аъзолик мақоми берилишини қўллаб-қувватлади. Тўққиз давлат бу резолюцияга қарши чиқди, яна 25 давлат бетараф қолди.
Агар таклиф БМТ Хавфсизлик Кенгашига киритилса, АҚШ вето қўйишини билдирди.
БМТга аъзолик тўғрисидаги қарор фақат Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилиниши мумкин.