РАМАЗОНДА УМРА ҚИЛГАН КИШИНИНГ ЖАМОАТ НАМОЗИДА ВИТРНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
Ҳанафий мазҳабига кўра витр намози худди шом каби уч ракат бўлиб, бир салом билан ўқилади.Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларида витр икки хил ўқилади: 1. Ҳанафий мазҳабида бўлгани каби бир салом билан уч ракат ўқиш. Кўпчилик фақиҳларимиз бу63Умра – улуғ амал ҳолатда ҳанафий мазҳабидаги кишининг имомга иқтидо қилишижоиз, дейдилар. 2. Икки салом билан уч ракат ўқиш. Бу ҳолатда икки ракатдан кейин салом бериб, кейин яна бирракат ўқилади. Бунда имомга иқтидо қилиш борасида мазҳабимиз фақиҳлари икки хил фикр билдиришган: Ибн Нужайм, Раҳматуллоҳ Синдий каби уламолар бундай ҳолатда имомга иқтидо қилиш дуруст бўлмайди, деганлар. Абу Жаъфар Ҳиндувоний, “Қориул Ҳидоя” муаллифи Сирожид дин,Бадриддин Айний, Ибн Ваҳбон, Анваршоҳ Кашмирий, Абдулҳай Лакнавий ва Муҳаммад Тақий Усмоний каби уламолар иқтидо қилиш жоиз эканига фатво берганлар. Ҳозирги кунга келиб икки Ҳарамда витр намози икки салом билан, уч ракат қилиб адо этилади. Шунинг учун иккинчи гуруҳ уламоларнинг фатволарига биноан, қолаверса, мусулмонлар бирлигини сақлаш ва турли ноқулайликларни олдини олиш мақсадида Рамазон ойида умрага борган юртдошларимиз витр намозини икки Ҳарамдаги имомга иқтидо қилган ҳолда ўқишлари жоиз. Шундай бўлса-да,эҳтиёт юзасидан витрни қайта ўқиб олишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
“Умра – улу- амал” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws