МАСЖИДУН НАБАВИЙГА КИРИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Масжидун Набавийга киришда аввал ўнг оёқни қўйиб, қуйидаги дуо ўқилади:
«Бисмиллааҳи, вассолаату вастсалааму ъалаа Росуулиллааҳ. Аллоҳуммағфир лий зунуубий, вафтаҳ лий абвааба роҳматик».
Маъноси: «Аллоҳнинг номи билан кираман. Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Гуноҳларимни мағфират қилгин ва менга раҳмат эшикларингни очгин»
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws