Халқаро суд Исроилнинг Рафаҳдаги операцияси юзасидан ҳукм чиқарди
Гаагадаги Халқаро суд Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатиши керак деган қарорга келди. Ҳукм Жанубий Африка апелляцияси юзасидан чиқарилган.
«Суд, Геноцид тўғрисидаги конвенция бўйича ўз мажбуриятларига кўра, Исроил Ғазодаги фаластинликлар учун яшаш шароитларини яратиши мумкин бўлган ва унинг тўлиқ ёки қисман жисмоний йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган Рафаҳ губернаторлигидаги ҳарбий ҳужумини ва бошқа ҳар қандай ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиши керак, деб ҳисоблайди»