Европа Иттифоқи Исроилни жазолаши мумкин
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Брюсселдаги йиғилишда илк бор Исроил Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида операцияни давом эттирса, унга қарши санкциялар қўллаш имкониятини батафсил муҳокама қилди.
Бу ҳақда Ирландия ташқи ишлар ва мудофаа вазири Майкл Мартин маълум қилди.
“Агар Исроил Халқаро Суд қарорларига риоя қилмаса, санкциялар қўлланилишини ёқловчилар бор. ЕИ Кенгаши даражасида у ерда турли нуқтаи назарларни ҳисобга олган ҳолда ҳозирча келишув йўқ”, — деди Мартин.