МАСЖИДУН НАБАВИЙДАН ЧИҚИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
«Бисмиллааҳи, вассолаату вас салааму ъалаа Росуулиллааҳ. Ал лоҳуммағфир лий зунуубий вафтаҳ лий абвааба фадлик».
Маъноси: «Аллоҳ номи ила масжиддан чиқаман. Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Гуноҳларимни мағфират қилиб, менга фазлу раҳмат дарвозаларингни очгин».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тана лари шу жойда қўним топгани учун барча зикрларни овозни баланд кўтармасдан айтади. Ул зотнинг ҳаётларию мамотлари бирдек ҳурматга лойиқ эканини асло унутмаслик керак. Тирик вақтларидаги барча ҳурмат-эҳтиром ва фотларидан кейин ҳам сақланиб қолади. Аллоҳ таоло айтади:
“Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Набийнинг овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз билан сўзлашгандек баланд сўзламанг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин. Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар – ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақво учун имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва буюк ажр бор” (Ҳужурот сураси, 2–3-оятлар).
Муҳаммад ибн Маслама раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Масжидун Набавийда қасддан овозини ба ланд кўтаришга ва озор етказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу жойни ножоиз ишлардан пок тутиш лозим”.
Бундан бошқа одобларга келсак, бош қа масжид одоблари кабидир. Сўнгра Риёзул жаннатда ёки мас жидга кирган вақтида мустаҳаб бўлган икки ракат таҳиятул масжид намозини ўқиб олади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар
бирортангиз масжидга кирсангиз, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқиб олсин”, дедилар» (Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менинг масжидимда ўқ иладиган намоз Масжидул Ҳарамдан бошқа масжидларда (ўқилган) мингта намоздан яхшидир”, дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws