Интернет луғати. Tolling
Tolling – Тро́ллинг – “Троллинг” атамасининг илмий мунозаралар соҳасига ҳеч қандай алоқаси йўқ, у виртуал жамоалар иштирокчиларининг жаргонларидан бири. Бу сўзнинг инглиз тилидан сўзма-сўз таржимаси “мен балиқни блеснада (балиқ овлаш учун қармоққа боғланадиган ялтироқ балиқча, пластинка) ушлайман” деган маънони англатади.
Ушбу ҳодиса умумий маънода Интернетда алоқа қилиш ахлоқига риоя этмаган ҳолда низоли вазиятни авж олдириш мақсадида провокацион хабарларни виртуал коммуникация ресурсларига жойлаштириш жараёни сифатида тавсифланади.