“РАВЗАТУЛ ЖАННАТ”ДА ИБОДАТ ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ
Агар зиёратчи имкон топса, “Равзатул жаннат”да икки ракат намоз ўқиб олсин. Агар бунинг
им кони бўлмаса, масжиднинг бош қа жойларида ўқиса ҳам бўлаверади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор. Минбарим эса ҳавзи кавсарим устидадир”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Муҳаддислар ҳадиси шарифдаги “Жаннат боғларидан бир боғ” иборасини турлича шарҳлаганлар. Уларнинг энг машҳур учтасини келтириб ўтамиз:– бу жой саодат ва сакинат ҳосил бўлишида худди жаннат боғларига ўхшайди; – мазкур макондаги тоат-ибодатлар ўз соҳибини жаннатга мушарраф этади;– бу муборак жой охиратда жаннат боғларининг бир бўлаги бўлади.
Албатта, ушбу жойда зиёратчина моз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, Аллоҳ таолони зикр қилиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва салом йўллаш, истиғфор айтиш каби савобли амалларни ғанимат билади. Шунингдек, бу жой дуолар қабул бўладиган макон бўлгани учун дунё ва охират яхшиликлари жамланган дуоларни ўқийди.
“Равзатул жаннат”да издиҳом катта бўлгани сабабли у ерга етишиш анча машаққат талаб этади. Шунинг учун у ерга издиҳомдан олдин эртароқ боришга ҳаракат қилиш тавсия қилинади.
Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws