РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ
Мадинаи мунавварга етиб борган зиёратчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак
қабрларини зиёрат қилиши қурбат ва улуғ фазилат ҳисобланади.
Ибн Ума р розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менинг қабримни зиёрат қилса, шафоатим унга вожиб бўлади”, дедилар» (Имом Байҳақий ривоят
қилган).
Бошқа бир ҳадиси шарифда бундай дейилади:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким
ҳажга бориб, вафотимдан кейин қабримни зиёрат қилса, ҳаётлик чоғимда мени зиёрат қилган киши
каби бўлади”, дедилар» (Имом Байҳақий ривоят қилган).
Зиёратчи қабри шариф зиёрати чоғида орқасини қиблага қаратиб, юзини қабри шарифга буради. Кўзларини ерга қаратган ҳолатда, овозини баланд кўтармай хушуъ ва гўзал одоб билан: “Ассаламу алайка, ё Расулуллоҳ” дея салом бериб, билган салавотини айтади. Салом ва салавот йўллашни омонат қилиб тайинлаган танишлари номидан худди шундай қилади.
Сaлoм ва салавотнинг ажру савоби улкандир. Ҳaдиcи шapифдa қуйидагича марҳамат қилинади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Биpop киши мeнгa caлoм бepca, aлбaттa, Aллoҳ мeнга pyҳимни қaйтapади вa мeн ўшa oдaмнинг caлoмигa aлик oлaмaн”, дeдилар» (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Китоб номи: “Умра улуғ амал”
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws