Фаластин тарафдорлари намойиш пайтида Оқ уйни қуршаб олмоқчи
Ғазодаги урушни ва Американинг Исроилни қўллаб-қувватлашини тўхтатишни талаб қилаётган урушга қарши фаоллар ҳафта охири Оқ уй атрофини ўраб олиш учун намойиш ўтказишни режалаштирмоқда. Бу қўшимча хавфсизлик чоралари, жумладан, янги тўсиқлар ўрнатилишига олиб келди.
Бир неча ойдирки, АҚШда фаластинликларни қўллаб-қувватловчи намойишлар давом этмоқда. Улар Вашингтондаги юришлар ва Оқ Уйдаги ҳушёрликлардан тортиб, турли шаҳарларда кўприк ва йўлларнинг ёпилиши, университетлар шаҳарчаларида чодир шаҳарларининг пайдо бўлишигача турли шаклларда бўлади.
Камида саккиз ходим президент Жо Байденнинг сиёсатига рози эмаслигини айтиб, унинг маъмуриятидан истеъфога чиқди. Намойишчилар, шунингдек, Байден кампаниясининг бир нечта тадбирларини ҳам тўхтатдилар. Байден айни дамда Францияда расмий ташриф билан.
«Ушбу дам олиш кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган ва катта оломонни жалб қилиши мумкин бўлган тадбирларга тайёргарлик кўриш учун Оқ уй мажмуаси яқинида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилди», деди АҚШ Махфий хизмати вакили.