БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ ФАЗИЛАТИ ВА ЗИЁРАТИ
Бақиъ қабристони Масжидун Набавийнинг шарқий томонида юз метр узоқликда жойлашган. Мадинага борган киши уни зиёрат қилиши шаръий амаллардан ҳисоб ланади. Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ҳам Бақиъ қабристонини тез-тез зиёрат қилиб турардилар. Бу қабристонда ўн
мингдан зиёд саҳобалар дафн қилинган. Усмон розияллоҳу анҳу, Ойша розияллоҳу анҳо, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқинлари, фарзандлари Фотимаи Заҳро, Руқайя, Умму Кулсум, Зайнаб, Иброҳим розияллоҳу анҳум ва бошқа жуда кўп улуғлар дафн этилган.
Бақиъ қабристони ва Уҳуд шаҳидлари ётган масканларни зиёрат қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо қилиш суннатдир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бақиъ ва Уҳуд аҳлларини зиёрат қилиб, уларнинг ҳақларига дуолар қилганлар.
Китоб номи: “Умра – улуғ амал”
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» НМИУ
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws