Мақолалар

Ислом уламолари таъбирида Ватан тушунчаси (Мутақаддим уламолар)

Чоп этилди Avgust 16, 2024 Ислом уламолари таъбирида Ватан тушунчаси (Мутақаддим уламолар)da fikr bildirishni o'chirish

Абу Амр ибн Ало раҳматуллоҳи алайҳ: “Кишининг карами (кенглиги) ва ботини поклигига ватанига ошиқиши, эски дўстларига бўлган муҳаббати ҳамда (бефойда) ўтган вақтига йиғлаши далилдир”, дейди.
Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ илм талабида кўп жойларга сафар қилди. Лекин Ватан фироқи, юрт соғинчи ҳамиша қалбини тирнар эди. Бир куни қалбидан ўтаётган кечинмаларни тўкиб солди.
Мен муштоқ эрурман Ғазза ерига,
Солса-да хиёнат дўстлар бошимга.
Аллоҳ порлоқ қилсин, етсам ерига,
Шавқ-ла сурма қилай гилин қошимга.
Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ: “Инсоннинг хору зор бўлиши учун ватани ва яқинларидан айрилишининг ўзи кифоя!” деганлар.
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ Музаний Муғаффалий Ҳиравий раҳматуллоҳи алайҳ. “Бозул абяз” (“оқ лочин”) лақаби билан машҳур бўлган. Қомусий олимлардан бири. Айниқса, ҳадис илмида моҳир бўлган. Қабри Ҳиротда.
Субкий раҳматуллоҳи алайҳ “Табақот” китобида Аҳмад ибн Абдуллоҳ Муғаффалий ҳақида ҳикоя қилади: “Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ Музаний Муғаффалий Ватанга муҳаббат қўйиш ҳақида китоб ёзди. Сўнгра бир ҳафта касал бўлиб ётиб, оламдан ўтди. Шу сабабли “Ватан муҳаббати қурбони” номини олди”.
Мавлоно Шамсуддин Фанорийнинг набираси Алоуддин Али ибн Юсуф ибн Аҳмад Румий ҳанафий ёшлигидан ажамлар юртига сафар қилди.
Ҳиротга бориб уламолардан сабоқ олди. Кейин Самарқанд ва Бухорога ўтиб у ернинг уламоларидан таҳсил олди. Барча илмларда моҳир бўлди.
Ўша ерга мударрис этиб тайинлади. Бироз вақт ўтгандан кейин ватан муҳаббати устун келди. Муҳаммадхон ибн Усмоннинг илк ҳукмронлик вақтида Рум шаҳрига қайтди.

“Исломда ватан тушунчаси” китобидан

Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: “Shamsuddinxon Boboxonov”
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет‎
ISBN: 978-9943-12-672-5
Ўлчами: 84×108 1/32‎

Муқоваси: қаттиқ

http://hidoyatuz.taplink.ws