ИСЛОМ МОҲИЯТИНИ ИФОДАЛОВЧИ ҲАДИСИ ШАРИФ
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Юнус ота” жоме масжидига бордилар.
Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин мўмин-мусулмонларга динимиз моҳияти акс этган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда Жаброил алайҳиссалом ўрталарида бўлган суҳбат ривоят қилинган ҳадиси шариф ва унинг шарҳини айтиб, унда Ислом, иймон, эҳсон нималиги, Қиёмат куни ҳақида маълумот берилгани, охирида эса ушбу нарсаларнинг жами “дин” деб аталишини батафсил тушунтириб бердилар.
Гўзал мавъизадан сўнг жума намози адо этилиб, элу юрт ҳаққига хайрли дуолар қилинди.