РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРДИ!
Ҳижрий 1446 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни 2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафао соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.