Мақолалар

ҚУБО МАСЖИДИ ФАЗИЛАТИ

Чоп этилди Sentabr 4, 2024 ҚУБО МАСЖИДИ ФАЗИЛАТИda fikr bildirishni o'chirish

Қубо масжиди Мадинаи мунавваранинг жануби-ғарбида Масжидун Набавийдан тахминан 6–7 км узоқликда жойлашган. У Мадинаи мунавварада қурилган илк масжиддир. Зиёратчи Қубо масжидига бориб, нафл намозлар ўқиб, хоҳлаганча дуолар қилади.
Қубо масжидининг фазилати кўп. Ҳатто Қуръони каримда бу масжид ҳақида ояти карима нозил бўлган: “Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир” (Тавба сураси, 108-оят).
Мазкур оятдаги масжид борасида ихтилоф бор. Баъзилар бу Масжидул Қубо деган бўлсалар, баъзилар Масжидун Набавий дейишган. Биринчи қавл машҳурроқ.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида Қубо қишлоғига тушганлар ва бу ерда саҳобалар билан биргаликда ана шу масжидни қурганлар. Машҳур тарихчи олим Ёқут Ҳамавийнинг айтишича, Қубо аслида қудуқнинг номи. Кейинчалик у қишлоқ номи сифатида танилган. Масжид ҳам Қубо номи билан номланди. Бу табаррук масжид ҳозиргача зиёратчилар билан гавжум.
Кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Масжидун Набавийни барпо этиб, у ерга кўчиб ўтганлар. Шундай бўлса-да, ҳар шанба куни гоҳ пиёда, гоҳ уловда Қубо масжидига келиб турардилар. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу у зотга эргашиб, ҳар шанба куни Қубо масжидини зиёрат қилар эканлар.
Шyнинг yчyн зиёратчилар Mадинаи мyнaввapaдa тypгaн чoғидa Қубо масжидига ҳам зиёрат ташкил этилади. Қубо масжиди фазилати борасида жуда кўп нақллар келган. Жумладан, қуйидаги ҳадиси шарифда бундай марҳамат қилинади:
َСаҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Kим yйидa покланиб, сўнгра Қубо масжидига келса ва у ерда намоз ўқиса, унга умранинг ажридек (савоб) бўлади”, дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилган).

Китоб номи: “Умра – улуғ амал”

Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov»  НМИУ
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ

http://hidoyatuz.taplink.ws