Ҳамдардлик
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” (олдинги “Мовароуннаҳр”) нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси ушбу даргоҳда бир неча йил фаолият юритган салоҳиятли муҳаррир Толибжон Қодировнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.
Толибжон Қодиров “Хожа Бухорий” мадрасаси ва Тошкент ислом институтида илм олиш билан бирга кўп йиллар дину диёнатга хизмат қилиб, кўплаб диний-маърифий китоблар нашр этилишига ҳисса қўшганди ва мўмин-мусулмонлар меҳру муҳаббатини қозонганди.
Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ этсин. Охиратини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни Ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Жаноза намози бугун, пойтахтимиздаги “Ваққос ота” жоме масжидида пешин намози ортидан ўқилади.