Навоий жавҳари – Марказий Осиёда ягона тарихий масжид ҳақида
Айни дамда Туризм қўмитаси, қўмитанинг Навоий вилояти бошқармаси ва Навоий вилояти ҳокимияти ҳамкорлигида маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун Навоий вилоятига пресс-тур уюштирилмоқда.
Пресс-тур давомида ОАВ ходимлари дастлаб Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи билан танишишди.
Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи (XI аср) Карманадан 40-45 км шимолий-ғарбда жойлашган. “Деҳгарон” форсча сўз бўлиб, «Қозон қуювчи», «Қозон устаси» деган маънони билдиради.
Деҳгарон масжидининг ўзига хос жиҳати, ундаги 4 та устун бошқа масжидларда учрамайди.
Навоий вилояти Сармишсой музейи илмий ходими Рамазон Эгамовнинг айтишича, бундай масжид тарихийлиги билан нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ҳам ягона.
Масжиднинг яна бир ўзига хос жиҳати, ўз даврида намликни қочириш, овозни янада жаранглатиб бериш учун атрофига хумлар кўмиб қўйилган.
Мавлоно Ориф «Ҳазора» қишлоғида туғилиб ўтган халифалардан бири бўлиб, ёшлигидаёқ Қуръони каримни ёд олган, дин пешвоси, тариқат пири, кароматли зотлардан бўлган.