XXI аср мусулмон олимлари ихтиролари
Дунё илм-фани тараққиётида мусулмон олимларининг ўрни беқиёс. Турли соҳалар ривожига тамал тошини қўйган олимларимизнинг бугунги кундаги авлодлари ҳам уларнинг ишини давом эттирмоқдалар. Мисол учун, тиббиёт, астрономия, математика, география, ахборот технологиялари ва физика каби соҳаларда кўплаб ихтиролар қилинди. Яъни замондош мусулмон олимларимиз илмий салоҳиятда пешқадамликни қўлдан буткул бериб қўйгани йўқ. Ушбу мақолада уларнинг баъзи ихтиролари ҳақида сўз юритамиз.
You tube платформаси дунёдаги энг катта видео омбори ҳисобладани. Бутун дунёдан миллионлаб истеъмолчилар ундан ҳар куни фойдаланади. Ушбу платформани бангладешлик Жавод Карим яратган. Платформадаги биринчи видеони Жавод Карим 2005 йил 23 апрелда You tube каналига юклаган. Ўшанда унинг “Мен ҳайвонот боғидаман” видеоси бўлганди. Дунёдаги энг йирик видеоплатформа сифатида You tube жаҳон воқеаларини, видео тасвирлар орқали ёритиб, кенг аудиторияни қамраб олди ва натижада кўплаб соҳалар ривожига ўз таъсирини ўтказди. Бугунга келиб дастур орқали хорижий тиллар ва замонавий касбларни уйда ўтирган ҳолда бепул ўрганиш мумкин. Танганинг иккинчи томони бўлганидек, кўнгилочар видеоларни томоша қилиб, қимматли вақтни зое қилиш ҳолатлари ҳам истисно эмас. Шундай экан, ундан фарзандларимиз қандай мақсадда фойдаланаётганига эътиборли бўлайлик. Танлов ўз қўлимизда.
Эронлик муҳандис Ҳусайн Яссайи 2001 йилда Мобил график ишлов бериш блокини яратди. Бу кейинчалик iPhoneнинг видео технологияси учун асос бўлди ва смартфонлар инқилобига йўл очди. Ўша йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача бўлган машҳур мобил телефонларни ишлаб чиқарувчиларнинг аксари 3D графикларни таъминлаш учун айнан ушбу ихтиродан фойдаланиб келмоқда. Бу эса тасвир сифатини яхшилади ва кўплаб имкониятларни очиб берди.
Покистонлик олим Навид Саид кремний микрочипида қайта боғланадиган мия ҳужайралари тармоғини ўстириш мумкинлигини исботлади. У мия ҳужайралари фаолиятини аниқ кузатувчи янги технологияни ишлаб чиқди. У 2003 йилда биринчи нейрочипни ихтиро қилди ва уни 2004 йилда кенг оммага намойиш этган. У мия ҳужайраларини кремний чип билан боғлаган биринчи олим. 2024 йил январь ойида Neuralink инсон миясига илк нейрочипни жойлаштирди. Бунда айнан Навид Саиднинг тадқиқотига асосланилган.
Вирусология соҳасида яманлик олим Шайх Aбдул Мажид Зиндоний Қуръони карим ва ҳадислардан фойдаланиб ОИВ ва ОИТСни даволаш йўлини топди. 2007 йилда у Иймон университетида олиб борган илмий ва тиббий тадқиқотларида беморларни муваффақиятли даволади. Йигирмата ҳолатда вирус ҳеч қандай ножўя таъсирларсиз бутунлай йўқ бўлган.
Шайх Музаффар Шукур ҳам космонавт, ҳам жарроҳ бўлган. У 2007 йилда коинотда тиббий тадқиқотлар олиб борди. Унинг фазо кемаси бортида ўтказган тиббий тажрибалари асосан жигар саратони ҳужайраларининг ўсиши, космосда турли оқсиллар ва микробларнинг кристалланиши билан боғлиқ эди. Жигар саратони ҳужайралари ва микроблар билан боғлиқ тажрибалар тиббий тадқиқотлар учун фойдали бўлди.
Мурод Нурал томонидан 2007 йилда Туркияда ихтиро қилинган “Вертикал кўтарилувчи нарвон” Нюрнбергдаги IENA ихтиро кўргазмасида олтин медални қўлга киритди. Унинг ихтироси баланд нуқталарга кўтарилиш ва у ерда туришни осонлаштириш учун борасида эди. Бу алпинистлар учун фойдали бўлди.
Бу каби ихтироларнинг рўйхати кўп. Биз мусулмонлар илм-фан соҳасида етакчиликни ҳеч кимга бермай ривожланишда бардавом бўлишимиз шарт. Азиз ўқувчи, сиздан илтимос, фарзандларингизни ўқитинг ва илмлилар қаторида бўлишини таъминланг. Бу сизу биз учун ҳам фарз, ҳам қарз. Аллоҳ барчамизни ушбу йўлда собитқадам айласин.
Шоҳруҳ УБАЙДУЛЛАЕВ тайёрлади.