Ухлаганинг яхши
Золим подшоҳлардан бири бир намозхондан сўради:
– Ибодатларнинг энг яхшиси қайсиси?
Намозхон жавоб берди:
– Сен учун пешиндаги уйқу яхши, чунки ҳеч бўлмаганда, ана шу вақт ичида халқ зулмингдан омон бўлади.
Бир золимнинг кун ўртасида ухлаб ётганин кўрдим,
Бу фитнанинг уйғоғидан уйқуси яхши, дедим.
Бировнингким бедорликдан ухлагани хўб бўлса,
Шу ярамас тирикликдан ўлганин маъқул билдим.
Шайх Саъдийнинг “Гулистон”идан